Чумолилар саратон хасталигини аниқлаши мумкин — Тадқиқот

Чумолилар ўз оғирликларига нисбатан минг баробар катталикдаги нарсаларни кўтара олиши барчамизга маълум. Охирги олиб борилган тадқиқотлар эса ушбу жониворларнинг яна бир ўзига хос хусусиятга эга эканлигини кашф қилди.

Олимлар чумолиларнинг пешобни ҳидлаш орқали саратон хасталигини аниқлашлари мумкинлигини эътироф этишмоқда. Маълумки, саратонни олдиндан аниқлаш ва ушбу касалликни камайтириш учун турли таҳлиллар олиб борилмоқда. Сўнги текширувлар эса айрим саратон турларининг пешобнинг ҳидини ўзгартириши мумкинлигини юзага чиқарди.

Бу ҳақда профессор Патриция Детторе, чумолилар соғлом кишилардан беморларни ажратишда муҳим анализ воситаси бўла олиши мумкинлигини таъкидлади.

Ҳозирча ушбу тадқиқотлар сичқонлар билан ўтказилган бўлиб, эндиликда олимлар бу таҳлилларни инсоннинг пешобида ҳам синаб кўриш зарурлигини айтишмоқда. Патрициянинг айтишича, 70 та чумолини махсус тадқиқот учун парвариш қилишган ва улар саратон ҳидини билиш қобилиятини ўзларида шакллантиришган.

Олимлар келажакда бу тадқиқот ижобий натижаларга эришишда муҳим рол ўйнашига ишонамиз, демоқда.