Давр шиддат билан ривожланиб бормоқда, биз эса техника — технологиялар қуршовидамиз. Албатта бу ривожланиш бизга чексиз имкониятлар эшигини очади. Айниқса замонавий гаджетлар инсониятнинг беминнат кўмакчисига айланган. Ҳаётимизни бу қурилмаларсиз тасаввур қилиш қийиндек гўё.
Аммо ачинарлиси шуки, ҳар доим ҳам улардан тўғри фойдаланмаймиз. Бу эса инсоният учун кўплаб кўнгилсизликларни келтириб чиқарамоқда десак адашмаган бўламиз.
Ҳўш бунга сабаб нима ва ким айбдор деган саволлар барчамиз учун бирдек қизиқ.
Келинг бу муаммони оила мисолида кўриб чиқамиз , ким айбдор, фарзандининг қўлига телефон тутқазиб, назорациз қолдираётган ота – оналарми? Ёки телефондан фойдаланиш маданиятини ҳали англаб етмаган фарзанларми?
Кўпчилик ота- оналар турли хил сабаблар билан фарзандларига телефон харид қилишади ва кўп ҳолатлатларда фарзанди ундан нима мақсадда фойдаланаётганидан бехабар қолишади.
Баъзида ота – оналарнинг фарзандидан шикоят қилиб кун бўйи телефон ўйнайди, дарсга қизиқмайди деган гапларни эшитиб қоламиз .
Бундан чиқди фарзандларимизга телефондан фойдаланишга ёки компютер ўйинларини ўйнашга рухсат бермаслигимиз керакми? Хоҳиш истакалрини инкор қилиб куни бўйи китоб тутқазиб қўйишимиз керакми? Биламизки, ҳозирги кунда фақат китоб ўқишнинг ўзи етарли эмас , замонавий технологияларни инкор қила олмаймиз. Шундай экан фарзандларимизга ўрнатилган чекловлар муаммонинг ечими бўла олмас экан.
«Шуни такидлаб ўтиш керакки, биринчи навбатда ота –оналарнинг замонавий технологиялардан фойдаланиш маданиятини ошириш муҳимдир . Халқ тили билан айтганда қуш уясида кўрганини қилади. Биз фарзандларимизга китоб ўқишини айтамиз, лекин ўзимиз ўқияпмизми? Ўзимиз телефондан тўғри фойдаланаяпмизми? Бунинг яна бир сабаби ота – оналар томонидан фарзандларига қилинаётган этиборсизлик», — дейди Гулистон Давлат Унверситети , психология факултети талабаси Сабоҳат Қўшбоқова .
Фарзандига замонавий қурилмалар билан тўғри муомала қилишни йўлга қўя олган Дилдора Султонова шундай дейди: «Фарзандларимизга чеклов қўйиш тўғри йўл эмас фикримча. Негаки, ҳозрги замон болалари техникалар қуршовида экан , уларни ўрганишга, улардан фойдаланишга қизиқиши табиий ҳол албатта . Биз уларга чеклов ўрнатар эканмиз, уларнинг қизиқиши янада ортиб боради ва натижада яширинча компютер ёки телефон ўйинларини ўйнай бошлашади. Шундай экан, биз бошқача йўл тутишимиз керак . Масалан фанлардан беш олишини , ёки маълум китобни ўқиши эвазига рағбат сифатида телефонни назоратимиз остида ўйнаш учун берсак мақсадга мувофиқ».
Бундан кўриниб турибдики, болаларга чеклов ўрнатиш хато ва ҳар қандай ҳолатда назорат қилиб туришимиз керак. Биз ислоҳотни болалардан эмас, уларнинг ота-оналаридан бошласак тўғрироқ бўлади. Зеро ёш авлодни соғлом руҳда ўстиришда уларнинг ўрни беқиёс.
Шоира УМРЗОҚОВА,
ЎЗДЖТУ талабаси