Жорий йилдан бошлаб шаҳодатномани электрон шаклда бериш амалиёти йўлга қўйилади. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
Таъкидланишича, жоизки янги тизим орқали мактаб битирувчиларига шаҳодатнома электрон шаклда генерация қилинади. Бундан буён:
- Фуқаролар шаҳодатномани ёнларида олиб юришларига ҳожат қолмайди;
- Шаҳодатнома олиш жараёнида ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик тўсиқларга имкониятлар қолмайди ва қоғоз кўринишидаги махсус шаҳодатнома бланкаларидан воз кечилади;
- Битирувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш учун масъул ташкилотлар ўртасида тизимлар бирлаштирилади.
Қайд этилишича, ўтган йилда аттестат дубликатини масофадан олиш хизмати йўлга қўйилиб, бугунга қадар 20 минг нафар фуқаро ортиқча оворагарчиликсиз, бу хизматдан фойдалана олган.