“Рақамли виза” амалиёти ҳақидаги қарор қабул қилинди

Европа Иттифоқи давлатларига бориш учун зарур бўлган визаларни яқин келажакда онлайн тарзда амалга ошириш мумкин бўлади.


Европа комиссияси томонидан, пандемиядан сўнг кун мавзусига айланган янги тартиб, яъни виза олишни янада осонлаштириш, ўғирлик ва товламачилик сингари виза билан боғлиқ ишлардаги салбий ҳолатларга чек қўйиш мақсадини кўзда тутмоқда.

Бошқарма томонидан тайёрланган “Рақамли виза” амалиёти ҳақидаги қарор Европа Парламенти Фуқаролик Эркинликлари Қўмитасида қабул қилинди. Ушбу янги тартиб 2026 йилдан бошлаб жорий этилиши кўзланмоқда. Европа Комиссияси, беш йиллик синов давридан кейин 2031 йилдан эътиборан Европа Иттифоқининг барча аъзолари учун ушбу “Рақамли виза” тартибини қўллашни мақсад қиляпти.

Олиб борилган музокаралар натижасига кўра, “Рақамли виза” учун платформа яратиш 2024 йилда бошланади. Мурожаатлар эса 2026 йилдан бошлаб қабул қилина бошлайди.