Австралия банкнотларидан қиролича Елизавета II сурати олиб ташланади

Австралиянинг 5 долларлик банкноталарида Буюк Британиянинг собиқ қироличаси Елизавета II суръати олиб ташланиб, унинг ўрнига мамлакат туб аҳолиси — аборигенларга оид суратлар жойлаштирилади.

“Австралия резерв банки беш долларлик банкнотани янги дизайн билан янгилашга қарор қилди. Бу қарор ҳукумат билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинди”, — дейилади хабарда.

Эди Австралиянинг беш долларлик банкнотларида илк австралияликларнинг маданияти ва тарихини акс эттирган дизайн яратилади. Банкнотанинг бошқа томонидаги Австралия парламенти сурати эса ўзгартирилмайди.

Янги банкноталарни ишлаб чиқиш ва чоп этиш бир неча йил давом этиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, қиролича Елизавета II 2022-йил 8-сентябр куни вафот этган. Ҳозирда мамалакатни унинг ўғли Чарлз III бошқармоқда.