Янги Зеландиялик олимларнинг фикрига кўра, кунига олти дақиқалик жисмоний фаоллик миянинг яхшиланишига дори воситаларидан кўра яхшироқ ёрдам беради .
Янги Зеландиядаги Отаго университети тадқиқотчилари миядан олинган нейротрофик омил деб аталадиган янги нейрон алоқаларни ўрнатишга ёрдам берувчи махсус оқсил ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўлларини ўрганмоқда. НФГМ энг муҳим оқсиллардан биридир. Альцгеймер касаллиги билан оғриган беморларда унинг даражаси пасайганлиги аниқланди. Шунингдек, НФГМ даражаси Паркинсон касаллиги билан боғлиқ.
Одатда протеин даражаси кучли фармакологик препаратлар билан тартибга солинади. Янги Зеландия олимлари НФГМ даражасини дори воситаларидан фойдаланмасдан ошириш мумкинми ёки йўқлигини аниқлашга киришдилар. Маълум бўлишича, танадаги НФГМ даражасини оширишнинг энг самарали усули бу оз миқдорда жисмоний фаолликни оширишдир. Масалан, 6 дақиқа велосипед ҳайдаш организм учун керакли миқдорда протеин ишлаб чиқариш учун етарли бўлади. Кунига 6 дақиқалик машқ Альцгеймер ва Паркинсон касалликларининг олдини олади.
Ёрматова Ўғилой,
ЎзДЖТУ талабаси