Инстаграм асосчилари Кевин Систром ва Майк Кригер ТикТок каби ишлайдиган Артифаcт ижтимоий тармоғини ишлаб чиқмоқда.
Маълум бўлишича, янги тармоқ янгиликлар ва мақолаларни нашр этади. Фойдаланувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, сунъий интеллект тавсиялар тасмаси тайёрлайди ва фойдаланувчиларнинг ўзлари дўстлари билан қизиқарли воқеаларни баҳам кўришлари ва уларни илова ичида муҳокама қилишлари мумкин бўлади.
Шахсийлаштирилган янгиликлар лентаси Ню-Ёрк Таймс ва бошқа йирик нашрларнинг машҳур мақолаларидан иборат бўлади.
Худойбердиева Гулинаргиз,
ЎзДЖТУ талабаси