Жиззахда хонадонларнинг бирида 4 кишининг жасади топилди

2023 йил 31 январь куни Жиззах шаҳар Сайилгоҳ кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида 4 нафар шахснинг мурдаси топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Аниқланишича, уларнинг 1 нафари Sambhram университети 2-босқич, иккинчиси Жиззах политехника институти 2-босқич талабаси бўлган. Суд-тиббий экспертизанинг маълумотига кўра, марҳумларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мутахассисларининг бирламчи маълумотига кура, ҳодиса содир бўлган хонадонга ўрнатилган иситиш тизими табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид эканлиги кўрсатилган.Ҳолат юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.