16 йилдан буён қидирилаётган хавфли мафия аъзоси қўлга олинди

16 йилдан буён Халқаро полиция Интерпол томонидан қидирилаётган хавфли жиноятчилардан бири қўлга олинди. Унинг исми Эдгардо Греко бўлиб, маълумотларга кўра, бир ресторанда бош ошпаз бўлиб ишлаб юрган.

Италияда 30 йилдан буён қочоқ сифатида яшаб келаётган ва ўтган ҳафтада шифохонада кузатувга олинган мафия бошлиғи Маттео Мессинадан кейин Интерпол, кеча 16 йилдан бери қочоқ бўлган Эдгардони ҳам қўлга олишга муваффақ бўлди.

Маълумотларга кўра, Эдгардо 1990 йилда икки кишининг жиноятида шерик бўлгани, бир жиноятда шахсан иштирок этгани туфайли умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилганди. Маълум бўлишича, Эдгардо Греко Франциядаги ресторанлардан бирида бош ошпаз бўлиб ишлаган.

Италия Ички Ишлар Вазири “Қочоқлар хорижда эркин яшашга қанчалик уринишмасин, барибир адолатдан қочиб қутула олмайдилар” дея эътироф этди.