Туркия президенти мамлакат жануби-шарқида юз берган зилзилани 1939 йилдан буён рўй берган энг йирик фожиа деб атади.
Унинг сўзларига кўра, 912 киши қурбон бўлган, 5 385 киши жабрланди. 2 800 дан ортиқ уйлар вайрон бўлди. Ҳозирда 9 мингдан ортиқ киши қидирув- қутқарув ишларига жалб этилган.
Бироз аввал Ўзбекистондан ҳам Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилиши маълум қилинди.