Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази 6 февраль 2023 йил, Тошкент вақти билан 18:02 да Қозоғистонда зилзила содир бўлгани ҳақида маълум қилди. Зилзила координаталари: 42,74 градус шимолий кенглик; 69,02 градус шарқий узунликда қайд қилинган.

Зилзила магнитудаси 4,3 баллни ташкил қилган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 165 км шимолий-ғарбда содир бўлган. Тошкентда тахминан 18:00 атрофида кучли бўлмаган зилзила сезилган.