Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 419 нафарга етди

Туркия жануби-шарқида рўй берган зилзила қурбонлари сони 3 419 нафарга етди. Бу ҳақда Республика вице-президенти Фуат Ўқтай маълум қилди.

Қайд этилишича, ер силкиниши оқибатида мамлакатда 20 534 нафар киши жароҳатланган. 8 мингдан ортиқ одам вайроналар остидан қутқариб олинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида ва Суриянинг бир қанча вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Кейинроқ Туркияда яна 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Қўшни Сурияда эса ҳалок бўлганлар сони 1444 нафарни ташкил этиб, 3530 киши яраланган эди.

Бунинг ортидан Президент Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда 7 кунлик миллий мотам бўлиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, рўй берган зилзилада бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна 4 киши бедарак йўқолган эди.