«Ўзгидромет» тезкор гидрометеорологик ахборотини эълон қилди

Республика Гидрометеорология хизмати («Ўзгидромет») тезкор гидрометеорологик ахборотини эълон қилди.

Унга кўра, 2023 йилнинг 8-9-феврал кунлари А-373 Тошкент–Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, жорий йил 8-13 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
  • Наманган вилояти: Поп туманида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.