Туркия парламенти – Буюк Миллат Мажлиси Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг эпимаркази Қаҳрамонмарашда бўлган икки вайронали зилзиладан жабр кўрган ўнта вилоятда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармони лойиҳасини маъқуллади.
Кўпчилик овоз билан қабул қилинган ҳужжатга кўра, табиий офат зонасида фавқулодда ҳолат режими 2023 йил 8 февраль кунидан бошлаб 90 кунлик муддатга жорий этилади.
Қарор Туркия Конституциясининг 119-моддасига асосланиб, Қаҳрамонмараш, Адана, Адияман, Диёрбакир, Ғозиантеп, Ҳатай, Килис, Малатья, Усмония ва Шонлиурфа вилоятларига тегишли.
