Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 30 мингга етди



Туркиядаги даҳшатли табиий офатда ҳалок бўлганлар сони 30 мингга етди. Бу ҳақда мамлакатнинг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқрмаси (AFAD) маълум қилди, дея хабар беради Анадолу агентлиги.

AFAD маълумотларига кўра, марказлари Қаҳраманмарашнинг Пазарджик ва Эльбистан туманларида бўлган икки зилзиладан кейин 2 412 та силкиниш қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда магнитудаси 7,7 балл бўлган иккита зилзила содир бўлган эди. Юзлаб ер силкинишлари ортидан содир бўлган зилзила мамлакатнинг 10 та провинциясида, шунингдек, қўшни давлатларда ҳам сезилган. Улардан бири Сурия бўлиб, бу ерда қурбонлар сони 3 574 нафарга етди.