Фарғонада 21 ёшли талаба ўзини ўзи ёқиб юборди

Маълум бўлишича, 3-курсда ўқийдиган йигит 5 та фандан оралиқ имтиҳонларни топшира олмаганлиги сабабли қайта топширишга қолиб кетган.

Гуруҳ раҳбари талабанинг отасига қўнғироқ қилиб, ўғли оралиқ имтиҳонларни топшира олмаганлиги ҳақида огоҳлантирган. Ўз навбатида ота ўғлига телефон орқали танбеҳ берган.

Шундан сўнг талаба руҳий тушкунликка тушиб, устига бензин қуйган ва ўзини ёқиб, ўз жонига қасд қилган. У шифохонада вафот этган.