Қозоғистон ҳар бир янги туғилган фуқаросига табиий ресурслардан тушган даромаднинг бир қисмини бермоқчи

Ҳисоб туғилганда автоматик равишда очилади ва ҳар йили табиий ресурсларни қазиб олишдан олинган маблағлар билан тўлдирилади. Вояга этганидан кейин улар уй-жой ёки таълимга сарфланиши мумкин.

Автоматик ҳисобварақ очиш учун Адлия вазирлигининг маълумотлар базасидан фойдаланилади. Ҳисобни тўлдириш ҳар йили 1 январдан, бола 18 ёшга тўлгунга қадар амалга оширилади. Ҳисобдан пул маблағларини фақат вояга этганидан кейин ишлатиш мумкин бўлади. Ҳисобдаги маблағлар солиқлардан озод қилинади.

Ҳисобдан тўловлар долларда ва фақат мақсадли эҳтиёжлар учун — таълим ёки уй-жой сотиб олиш учун амалга оширилади.

18 ёшга тўлгач, ҳисобдаги маблағлар 5-10 йил давомида сақланади. Агар улар талаб қилинмаса, уларни пенсия ҳисобварағига ўтказиш таклиф этилади.