Тошкент вилоятида 4 нафар эркак битта аёлни зўрлагани айтилмоқда

Бош прокурорнинг матбуот котиби ҳолати бўйича бирламчи маълумотларни очиқлади. Маълумотларга кўра, воқеа исботини топган.

Шунингдек, очиқланган маълумотларга кўра, 2022 йил 28 декабрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи 39 ёшли аёл зўрланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 119-модда (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)лар билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 4 (тўрт) нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов жараёни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.