Балхда Алишер Навоий ёдгорлиги вандализмга учради

Толибон вакиллари Афғонистоннинг Балх туманидаги Алишер Навоий ҳайкалини бузиб ташлашган. Бу ҳақда Миллий қаршилик Кенгаши баёнотига таяниб Ҳашт-э Субҳ Даилй хабар берди.

Толибон расмийларига кўра, умумий тарихимизга қарши мазкур ҳаракат ҳар икки давлат орасида совуқлик уйғотишга олиб келувчи, охири ўйланмаган ва ўзбошимчалик натижасидир.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ТИВ муносабат билдириб, ушбу ҳолатни қайғу билан қабул қилганликларини маълум этган.

Умуман олганда, мазкур ҳолат мамлакат тарихида биринчи бор содир этилмаяпти. 2010 йилнинг 26 апрелида Мозори Шарифда А. Навоийнинг барельефи акс этган тарихий ёдгорликлар вайрон қилинган ҳамда ҳолат юзасидан Ўзбекистон ТИВ муносабат билдирган эди.