Тwitter ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск компаниянинг янги бош директорини таништирди. Миллиардер сиба-ину зотига мансуб ити Флокини ижтимоий тармоқнинг янги бош директори этиб «тайинлади», деб хабар беради Buziness Тоday нашри.
Маск ўз аккаунтида янги бош директорни собиқ бош директордан кўра қобилиятлироқ деб ўйлашини, гўё бу унга ёки Тwitter’нинг собиқ бош директори Параг Агравалга қаратилгани ҳақида ёзган.
Маск бош директор курсисида ўтирган, Тwitter логотипи туширилган футболка кийган, атрофтда ҳужжатлар ва ноутбук мавжуд, ўзининг ити Флокининг сурати билан бўлишди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Маскнинг постига турлича муносабат билдиришган.
Баъзилар буни кулгили ҳазил сифатида қабул қилган бўлса, бошқалар буни миллиардернинг ғайритабиий хатти-ҳаракатларининг яна бир кўриниши деб билишган.
Аммо бу пост Тwitter фойдаланувчилари томонидан юз минглаб лайкларни олди.
Маълумки, Илон Маск ўз ўрнига Тwitter компаниясининг янги бош директорини қидирмоқда.
У ҳатто машҳур YouTube блогери МrBeastни кейинги бош директор бўлишни тавсия этиши мумкинлигини айтди. Бироқ, у ҳали ҳам бу лавозимда.
Илон Маск Тwitter платформасини 2022 йил октябр ойида 44 миллиард долларга сотиб олди.