Диққат! Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди

“Ерни ҳафта охирига келиб кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди”,- дея хабар берди Meteoagent нашри.

19, 20 ва 21 февраль кунлари К-индексида 4 даражада магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, 22 дан 28 февралгача К-индексида 3 даражада яна бир магнит тўлқини кузатилади. К-индекси геомагнит фаолликни тавсифлайди ва 3 соатлик интервалда Ер магнит майдонининг нормадан четланишини билдиради.

Магнит бўрон кузатиладиган кунлар ҳатто соғлом одамлар ҳам саломатлигида ўзгаришлар кузатилаётганидан шикоят қилади. Жумладан, бош оғриғи, ҳолсизлик, диққатнинг пасайиши, асабийлашиш кузатилиши мумкин. Сурункали касалликларга чалинган одамлар ва қариялар ўзини ёмон ҳис қилади.

Магнит бўронининг саломатликка таъсири


Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

• бош айланиши ва бош оғриғи;

• уйқу бузилиши;

• диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;

• қон босимнинг бузилиши;

• сурункали касалликларнинг кучайиши;

• оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;

• иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;

• ҳолсизлик ҳисси.

Бундай кунларда организмга ёрдам бериш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Овқат ратционидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ҳисса қўшади.