Жиззахда ҳайдовчилар ўртасидаги жанжалда улардан бири вафот этди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида машиналари бир-бирига тўқнашиб кетган икки ҳайдовчи муштлашди. Улардан бири ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Миллар» кўрсатувида маълум қилинди.

Суд экспертизаси хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига мия пардалари остига ва бўйин соҳаси орқа тарафига қон қуйилиши сабаб бўлган. Эркакнинг бошига қаттиқ жисм билан урилгани аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича туман судида айбланувчига нисбатан суд иши кўриб чиқилган. Судланувчи қилган ишларидан пушаймон эканлигини билдирган. Суд ҳукмига кўра, эркак Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.