Тиббиётда малака тоифасини бериш тизими мутлақо янгича форматда йўлга қўйилади

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида таъкидлаб ўтилганидек:

Малака тоифасини бериш тизими 2023 йил 1 апрелдан бошлаб мутлақо янгича форматда йўлга қўйилади.

Ушбу тизим босқичма-босқич трансформация ёки реабилитация қилинади.

Бунга кўра:

  • талабгорларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади;

талабгорнинг малака талабларига мувофиқлиги, назарий билимлари ва амалий кўникмалари 3 босқичлик тизимда баҳоланади;

инсон омилини камайтириш ва коррупцион хавфларни баратараф этиш мақсадида синов жараёнлари ҳам онлайн тарзда олиб борилади;

тизимда фаолият юритаётган раҳбар кадрларни соғлиқни сақлашни бошқариш йўналишида тиббиёт дипломатиясига ўқитиш ташкил этилади.