Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси ва Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари Ким Ё Чжон АҚШнинг ҳаракатларига жавобан Тинч океанига ракеталар учириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Марказий ахборот агентлигига таяниб «Lenta.ru» хабар берди.
«[Шимолий Корея] Тинч океанидан синов майдони сифатида фойдаланиш частотаси АҚШ ҳарбийлари ҳаракатларининг табиатига боғлиқ», деди Ким Ё Чжон.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея Корея ярим ороли ҳудудида “АҚШ қуролли кучларининг стратегик зарба бериш активлари ҳаракатидан” хабардор, Пхеньян бунинг КХДР хавфсизлигига таъсирини синчиклаб ўрганмоқда. Ким Ё Чжон «агар бу тўғридан-тўғри ёки билвосита таҳдид сифатида кўрилса, КХДР тегишли чоралар кўриши» ҳақида огоҳлантирди.
20 февраль куни Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати Шимолий Кореядан иккита баллистик ракета учирилгани ҳақида огоҳлантириш берди.
Шунингдек, Ким Ё Чжон Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракеталари Сеулга юборилмаслигини, чунки Пхеньян Жанубий Корея билан муомала қилиш ниятида эмаслигини айтганди. Шу билан бирга, Ким Ё Чжоннинг сўзларига кўра, Жанубий Корея ўзининг “ўйламасдан қилган ҳаракатлари” оқибатлари ҳақида фикрлаши керак.