Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида чет эл фуқаросининг 6 минг долларини ўзлаштирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Термиздаги масъулияти чекланган жамият раҳбари чет эл фуқаросининг ишончига кириб, танишларининг имкониятлари орқали унга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига 7000 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда айбланувчи сўралган пулдан 6000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.