Магистратура қишки қабулида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий баёнот берди.

Шу боис, магистратурага тавсия этилганлар ушбу имтиёздан фойдаланиш мақсадида ОТМ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари сўралади.

Маълумот ўрнида, ушбу тартиб белгиланган муддатга қадар ариза бермаганларга (лекин ҳали қонунчиликда қишки қабул учун муддат белгиланмаган), табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга ҳамда нодавлат ОТМнинг магистратураси учун татбиқ этилмайди.