Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига (https://lex.uz/en/docs/6324664) мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан:

▪️ беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари);

▪️ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади:

➖ 11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига;
➖ 25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига.

▪️ Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.

Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади.