Ёш она 2 нафар фарзандлари билан уйига киритиб қўйилди

Маълум бўлишича, 1 йил олдин келин қайнона билан келишолмагани ва оиладаги маиший келишмовчилик сабаб болалари билан уйдан чиқиб кетган. Сўнгра, уйга қайтиб келмоқчи бўлганида, қайнонаси қаршилик кўрсатган, шу сабабли судга берган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2022 йил 16 июндаги ижро варақасига кўра, фуқаро Н. Соҳибовани турмуш ўртоғи билан биргаликда турмушлари даврида яшаб келган, Қарши тумандаги уй-жойга икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда киритиб қўйиш белгиланган.


Мазкур суд қарори асосида Бюронинг Қарши туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси ва холислар иштирокида бир неча маротаба қарздорларга огоҳлантиришлар берилган аммо ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаган.


Жорий йилнинг 22 февраль куни бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорларга яна бир маротаба ҳуқуқий тушунтириш берилиб, фуқаро Н.Соҳибова икки нафар фарзандлари билан биргаликда ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга киритиб қўйилди ва бу ҳақида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.