ЖССТ: Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 62 фоизга камайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, жорий йил 23 январдан 19 февралгача дунёда 5,28 миллион нафардан зиёд кишига коронавирус ташхиси қўйилиб, улардан қарийб 48,7 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.

Таҳлиллар сўнгги тўрт ҳафта ичида Ер юзида СOVID-19 га чалиниш ҳолатлари аввалги 28 кунга нисбатан 89 фоиз, ўлим кўрсаткичлари эса 62 фоизга камайганини тасдиқлайди.

Бу даврда энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар:

АҚШ — 1,1 миллион,
Япония — 1 миллион,
Хитой — 635 минг,
Жанубий Корея — 430 минг,
Германия — 329 минг нафар.

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:

АҚШ — 13517,
Хитой — 9945,
Япония — 6536,
Австралия — 2179,
Буюк Британия — 2063 нафар.