Ҳужжат билан мунтазам шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган.
Бунда:
автобусда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи ташувчилар (кейинги ўринларда — ташувчилар) билан ҳисоб-китоблар “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади;
ҳар бир автобус йўналиши бўйича ташувчилар электрон тендер натижалари бўйича аниқланади;
тендер савдоларига чиқариладиган йўналиш қийматининг бошланғич нархи ҳар бир автобус йўналиши бўйича йўловчи ташиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда рентабелликнинг 10% миқдори инобатга олинган ҳолда, ҳар бир километр босиб ўтиладиган масофа учун шакллантирилади.