Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун маблағ ажратади

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳамда Ислом Тараққиёт Банки мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда айтилди.

Учрашув давомида томонлар Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилиши режалаштирилаётган маблағдан фойдаланишда асосий вазифаларни белгилаб олиди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган 10 минг 104 та мактаб 5,2 миллион ўқувчи ўрнига эга бўлсада, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда.

Таъмирталаб мактаблар сони 1 минг 250 тани ташкил этади.