Келгуси 10 йил ичида уй ишларини роботлар бажаради

Англядаги Оксфорд Университети билан Япониядаги Очаномизу Университетидаги тадқиқотчилар томонидан олиб борилган изланишларга кўра, 10 йил ичида уй юмушларининг қарийб 40 фоизини роботлар бажаришади.

Ҳар иккала Университет тадқиқотчиларидан автоматик иш қуролларидан фойдаланишда 10 йил давомида қандай натижаларга эришиш мумкинлиги ҳақида маълумот беришлари сўралди.

Ушбу сўровномада Англиядан 29, Япониядан 36 мутахасис қатнашди. Махсус роботлардан фойдаланиш айниқса, дўконларда юқори суратда олиб борилиши тахмин қилинмоқда.

Ёш болалар ҳамда кексаларга ғамхўрлик қилишда ҳам роботлар ёрдамидан фойдаланилади дейди олимлар. Шунингдек, тадқиқотчилар инглиз эркакларига уй ишларида аёллар ўрнига ёрдам берувчи роботларнинг борлиги айни муддао деб қарашларини билдиришди.

Японияда эса бунинг акси кузатилди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мутахасисларнинг мазкур роботларнинг бажарадиган вазифалари ҳақидаги қарашлари ҳам турлича. Оксфорд Университетида фаолият олиб борувчи доктор тадқоқотлари сўнгида «Болаларга таълим бериш, уларга энагалик қилиш каби ишлар билан биргаликда ҳисоблаганда худди шунга ўхшаш ишларнинг 28 фоизи роботлашиши тахмин қилинмоқда», дейди.