Францияда сўнгги 60 йилдаги энг ёғингарчиликсиз қишдан кейин қурғоқчилик бошланди, дея хабар беради Francе 24.
Мамлакат метеорологлари мамлакатда 32 кундан буён сезиларли ёғингарчилик кузатилмагани сабабли бонг урмоқда.
Meteo France агентлигининг таъкидлашича, қиш одатда ёмғир орқали ер ости сувлари даражасини тўлдириш учун ҳал қилувчи давр ҳисобланади.
Агентлик шу ҳафтада худди шундай қурғоқчилик ва ёғингарчиликнинг етишмаслиги Франция Республикасида охирги марта 1959 йилда, 64 йил аввал қайд этилганини айтди. Уларнинг қўшимча қилишича, 2022 йил Францияда ҳам энг иссиқ йил бўлди.
Агентликнинг таъкидлашича, яқин кунларда Франция жанубида ёмғир яна қайтади ва келгуси уч ой мамлакат учун ҳал қилувчи бўлади.