Бундан бир мунча муддат олдин, ошқозон ости бези ўралиб, ҳалқалангани сабабли ингичка ичак қисилиб, сут ошқозондан ингичка ичакка ўтмай қолгани сабаб, Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази режали хирургия бўлимига келтирилган 13 кунлик чақалоқда мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Ушбу амалиётни мазкур муассасанинг вилоят болалар бош жарроҳи Баҳром Шукуров ҳамда унинг шогирдлари Абдураҳмон Ботиров ва Нилуфар Баҳоровалар муваффақиятли бажаришди.
Энг қувонарли томони , мазкур муассасанинг малакали мутахассислари 13 кунлик чақалоқнинг, қаламдан ҳам ингичка бўлган ичак тизими билан боғлиқ, мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиётини талаб этувчи амалиётни бажариб, ингичка ичакнинг ўтмай қолган қисмини жарроҳлик амалиёти орқали кесиб, уни қайта улаб унга қайта ҳаёт бахш этди.
Бундай мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётлари бундан бир неча йиллар олдин Тошкентда, хорижий давлатларда амалга оширилган бўлса, энди бу турдаги амалиётлар Қашқадарёда ҳам йўлга қўйилди.