Канадада қишнинг иссиқ келиши туфайли дунёдаги энг катта муз майдони ёпилади

Канаданинг Оттава шаҳридаги машҳур Rideau Canal Skateway муз майдони бу йил биринчи марта муз етишмаслиги сабабли ёпилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар беради .

Rideau Canal Skateway — дунёдаги энг катта табиий муз майдони. Унинг узунлиги 7,8 км (4,9 мил). У 50 йил олдин очилган ва ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Муз майдони ишлаши учун қалинлиги камида 12 дюйм (30 см) бўлиши керак. Бунинг учун ҳаво ҳарорати кетма-кет 10-14 кун давомида минус 20 дан минус 10 даражагача ўзгариши керак.

Weather Network маълумотларига кўра, январь ойида Оттавада ўртача ҳарорат цельсий бўйича минус 5,9 даража бўлган.