Қирғизистон паспортлари ва пуллари «Қирғизистон»да чиқарилади — Садир Жапаров

Президент Садир Жапаровнинг айтишича, энди Қирғизистоннинг ўзи фуқароларнинг паспортлари ва миллий валюта банкнотларини чоп этишни бошлайди.

Давлат раҳбари «Учқун» барча замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлангани республика ҳудудида маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беришини таъкидлади.

«Бундан буён ҳеч қандай давлат қоғози хусусий корхонада чоп этилмаслиги керак. Фақат Учқунда. Энди Худо хоҳласа, келажакда ўзимиз пул босамиз, май ойидан паспорт чоп эта бошлаймиз. Бунгача паспорт бланкалари, техник паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари хусусий корхоналар томонидан берилар эди», — деди президент.

Эслатиб ўтамиз, илгари Қирғизистон миллий валютаси «сом» инглиз ва француз компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган.