Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида 4 баллдан юқори ер силкинишлари содир бўлди

Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида тўртта зилзила қайд этилди. Улардан учтасининг магнитудаси 4 баллдан юқори.

Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра:

Қирғизистонда Тошкент вақти билан 02:42 да содир бўлган зилзила магнитудаси 4,4 баллни ташкил этган. Иккинчи зилзила эса 04:58 да қайд этилган бўлиб, 4,3 балл деб айтилмоқда.

Тожикистонда эса Тошкент вақти билан 07:41 да 3,6 балли зилзила содир бўлди. Ер силкинишларининг навбатдагиси Тошкент вақти билан 08:01 да қайд этилган ва унинг магнитудаси 4 баллни ташкил этган.