Мексикадаги шаҳар 2022 йилда сайёрада зўравонлик энг юқори бўлган шаҳар деб топилди, дея хабар беради Mexico Daily Post нашри.
Мексиканинг Колима шаҳри 2022 йилда дунёдаги энг зўравонлик содир бўлган 50 та шаҳар рейтингида ҳар 100 минг аҳолига 181,94 қотиллик билан жамоат хавфсизлиги ва жиноий судлов бўйича фуқаролар кенгаши ҳисоботида биринчи ўринни эгаллади.
Шаҳардаги қотиллик даражаси ушбу ҳисобот 2009 йилда тузилганидан бери учинчи энг юқори кўрсаткичдир. Колима 2021 йилда 196,63 қотиллик билан мексикалик Замора ва 2010 йилда 100 000 аҳолига 229,06 қотиллик билан Сьюдад Хуаресдан ўзиб кетди.