Ўзбекистон республикасининг Ипакчилилк ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Шарипов, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқарув раиси О.Жумаев. Ипакчилик илмий тадқиқот институти директори Ш.Абдулазизов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ветнамдаги фавқулодда ва мухтор элчиси У.Рўзиқуловлар Вьетнам Қишлоқ хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазири ўринбосари Фунг Дюк Тиен билан учрашдилар.
Учрашувда Вьетнам давлатига ўзбек ипак маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, Вьетнам тажрибасини ўрганган ҳолда ипак саноатида илм-фан соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, пиллачилик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Вьетнамга ташриф давомида 12 та йирик экспорт шартномалари, 9 та қўшма инвестиция лойиҳаларини ташкил этиш ва илмий тадқиқот ишларида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича 2 та ҳужжатларни имзолаш белгиланган.