Машинанинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарларини тақиб олишлари керак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур қайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши керак. Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши лозим.

Шунингдек, ҳужжатда Ички ишлар вазирлиги томонидан транспорт воситасининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарларини тақиб олишлари ҳамда сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда йўлни кесиб ўтишда, йўл ёқаларидан ёки қатнов қисмининг четидан ҳаракатланишда, пиёдаларнинг устки кийимида нур қайтарувчи элементлар бўлиши инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим эканини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш кераклиги қайд этилган.