Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.
(https://lex.uz/docs/5953883)Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.
(https://lex.uz/docs/5953883)Шунингдек, қонунчиликда Ички ишлар вазирлиги томонидан пиёдаларнинг қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишда муҳим вазифалардан бири эканлиги қайд этилган.