Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини батафсил кўриб чиқдилар.

Мамлакатларимиз эркин иқтисодий зоналарни ва солиқ маъмуриятчилиги тизимини ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашишдан манфаатдорлиги таъкидланди.

Маданий-гуманитар алмашинувни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.