Аввалроқ Ўзбекистонда февраль ойида 23,2 миллиард сўмлик ёки 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодиров маълум қилишича, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишга жиддий жазо тайинланиши мумкин.
«Энергоресурслардан хуфиёна фойдаланишни ўғриликка тенглаштириш ва жазосини кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллаб, сенатга юбордик.
Ўғриликни ўғрилик деб тан олишни бошладикми, демак ўзгараяпмиз.
Лекин муҳими ҳали олдинда: мени ҳаётимни қандай бўлиши фақат мени тафаккурим ва ҳаракатимга боғлиқ, деган ҳақиқатни ҳам тан олишни бошласак», – деб ёзиб қолдирган Қодиров.