Ўзбекистонда IELTS дан илк марта 9 баллик натижа қайд этилди

IELTS ZONE ўқув маркази асосчиси Бекзод Мираҳмедов IELTS имтиҳонидан 9.0 баллик натижа қайд этди. Ушбу энг юқори натижа Ўзбекистон учун биринчиси ҳисобланади.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев бу ҳақида ўзининг телеграм саҳифасида ёзиб қолдирди:

«Машаққатли меҳнат ортидан эришилган ушбу ажойиб натижа билан Бекзод акани табриклайман! Келгусида тил билимдонларимиз кўпайишини тилаб қоламан».

Маълум қилинишича, IELTS каби халқаро имтиҳонларда 7.0 ва ундан юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон пуллари компенсасия қилиб берилмоқда. Уларнинг сони ҳозирда 10 мингдан ошди ва 20,4 млрд сўм тўлаб берилди.