Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ҳукумат фармойишида келтирилган.
Қайд этилишича, ушбу умумхалқ хайрия ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилади.
“Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади”, дейилади хабарда.