Россиянинг яна бир авиакомпанияси апрел ойидан Ўзбекистонга парвозларини бошлайди

Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 21 апрелдан Москва ва Тошкентни тўғридан-тўғри чартер рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди.

Бундан ташқари, Москва — Самарқанд — Москва йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари қатновни амалга ошириш режалаштирилган.

Бу ҳақда авиаташувчи вакиллари Uzbekistan Airports билан музокаралар чоғида маълум қилди. Мулоқот чоғида давомида Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.