Андижонлик ҳайдовчи 2 ой давомида жами 26 та қоидабузарлик содир этди

Амалдаги қонунчиликда, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборишга жарима солиниши белгилаб қўйилган.

Шундай бўлса-да, фуқаро Б.И. автомобилда ҳаракатланаётган вақтда йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, 20.10.2022 йилдан 28.12.2022 йилга қадар, яъни 2 ой давомида жами 26 та қоидабузарлик содир этган.

Натижада, 26 та қоидабузарлик бўйича маъмурий жарима қўлланилган бўлиб, унинг миқдори 28 170 000 сўмга бориб етган.

Маъмурий жарималарни ундириш мақсадида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан фуқаро Б.И. билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қўлланилган 28 170 000 сўм жарима пуллари тўлиқ ундирилди.