Австралиянинг шарқий қирғоқларида давом этаётган жазирама тўлқини туфайли ўнлаб ўрмон ёнғинлари кучайиши мумкин, деб хабар беради BBC News.
Икки йиллик ёмғир ва тошқиндан сўнг, илиқроқ шароитга қайтиш Янги Жанубий Уэльсда 2019-2020 ёз мавсумидан бери энг ёмон ёнғинларни келтириб чиқарди. Масалан, Сиднейдан 250 км шимоли-ғарбда ёнғин баландлиги 10-15 м га етди.
Австралиянинг энг кўп аҳолиси бўлган Янги Жанубий Уэльснинг жабрланган ҳудудлари аҳолисини эвакуация қилишга чақирилди. Аллақачон бир нечта объектга зарар етказилгани ҳақида хабарлар бор.
Штатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 2021 йил январидан бери биринчи марта душанба куни 40°C га етди.
Ўт ўчирувчилар сешанба куни штатда 33 та ёнғин давом этаётганини, улардан 10 тасини назорат остига олишнинг иложи йўқлигини айтди. Янги Жанубий Уэльс ёнғин бошқармаси кучли шамол ёнғинларнинг тез тарқалишига сабаб бўлганини айтди.