Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, шу йил 6 февралдан 5 мартгача дунё бўйича 4,5 миллионга яқин кишида СOVID-19 инфекцияси аниқланиб, улардан қарийб 32 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Маълум бўлишича, ушбу даврда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи ундан аввалги 28 кунга нисбатан 58 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 65 фоизга камайган.
Тўрт ҳафта ичида энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар:
АҚШ — 1 миллион,
Япония — 539 минг,
Хитой — 454 минг,
Германия — 379 минг,
Россия — 345 минг нафар.
Энг кўп беморлар вафот этган давлатлар:
АҚШ — 10 856,
Япония — 3 432,
Хитой — 2 634,
Буюк Британия — 2 103,
Бразилия — 1 931 нафар.
Эслатиб ўтамиз, пандемия бошлангандан буён Ер юзи бўйича 760 миллионга яқин кишига СOVID-19 ташхиси қўйилиб, улардан 59 миллион нафардан зиёди касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган.