БАА болали оилаларга бир неча марталик сайёҳлик виза режимини бермоқда

Бирлашган Араб Амирликлари 18 ёшгача бўлган болалари бўлган оилаларга мамлакатга бир неча марта кириш имконини берувчи 5 йиллик туристик визани расмийлаштиришга рухсат берди.

Бирлашган Араб Амирликларининг идентификация, фуқаролик, божхона ва порт хавфсизлиги бўйича федерал маъмурияти (ICP) маълумотларига кўра, виза олиш учун ҳомийлик кафолати талаб қилинмайди.

Маълум қилишича, виза эгасининг мамлакатда бўлиш муддати 1 йил ичида 90 кундан ошмаслиги керак. Агар муддати тугаса, яна бир марта 3 ойга узайтирилиши мумкин. Яъни, энг узоқ муддат — 6 ой.

Шу билан бирга, мамлакатда қолиш муддатини ўзгартириш учун кейинги йилни кутмайсиз. Чунки унинг вақти виза берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар киши БААда 1 йил ичида 90 кундан кам бўлса, қўшимча кунлар кейинги йилга ўтказилмайди.